Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази ташкил этилди

    2024 йил 24 июнда Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 350-сон қарори қабул қилинди.

    Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби (АҚШ) таъсисчилигида Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази ташкил этиляпти.

    Марказнинг асосий вазифалари:

    - ижтимоий ҳимоя ва аҳолининг руҳий саломатлиги соҳасидаги муаммоларни тадқиқ этиш ҳамда ҳал қилишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;

    - ижтимоий иш соҳасида халқаро стандартлар талабларига мос келувчи академик тизимни жорий этиш ва мустаҳкамлаш;

    - ижтимоий ҳимоя муаммоларини ҳал этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

    Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Колумбия университетида тегишли бўлим ташкил этилади.

    Бундан ташқари, «Aqlvoy» телеканалига Агентликнинг буюртмасига асосан эфир вақтининг 7 фоиз қисмига ижтимоий роликларни бепул жойлаштириш вазифаси юклатиляпти.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 25 июндан кучга кирди, деб хабар беради «Norma» портали.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates