Ушбу ташаббус доирасида ҳудудларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб- ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ташкил этиш асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш орқали 2021 йилда камида 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаш вазифаси белгилаб берилди.
Шу мақсадда, 2021 йилдан бошлаб ҳудудларда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини сифатли ташкил этиш, «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» тамойили асосида ҳудудларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, «ёшлар дафтар»га киритилган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини кенгайтириш, шу орқали ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек 2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида 2020 йил 30 декабрь куни ўтказилган йиғилишнинг 11-сон баёнига асосан Яшнобод туманидаги «Ишга марҳамат» моно-марказида 2021 йил 8 январдан бошлаб «Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор» тамойили асосида «Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув-курси ташкил этилди.
2021 йил 8 январь куни «Ишга марҳамат» моно-марказида соат 09:00 дан бошлаб ёшлар учун ўқув-курси бошланди ва ҳозирда давом эттирилмоқда.
Ушбу ўқув-курсида 20 нафар ёшлар иштирок иштирок этмоқда.
Бундан ташқари, Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси, Яшнобод тумани Савдо саноат палатаси, тижорат банклар ва Яшнобод тумани Давлат хизматлари маркази вакиллари иштирок этишмоқда.