Ҳарбий хизматчи оиласида уч эгизак дунёга келди

    Ҳарбий 12 июн 2021 1201

    Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги тасарруфидаги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган ҳарбий қисм шартнома бўйича ҳарбий хизматчиси оддий аскар Абдулла Сапаевнинг хонадонида қувончли воқеа юз берди. Абдулла бир йўла уч эгизак фарзанднинг отасига айланди.

    У фарзандларига катта умидлар ила Марҳабо, Миржаҳон ва Шержаҳон деб исм қўйди.

    Чақалоқларни кутиб олиш учун улар истиқомат қилаётган кўп қаватли уй ҳовлисида тўпланган Абдулланинг сафдошлари, яқинлари, қўни-қўшнилар ва болажонларнинг юзларида табассум. Барчалари янги меҳмонларнинг ташрифидан мамнун бўлишиб, тўй тантанасидек ажиб ҳаловат туйишарди.

    Қувончли воқеа қўмондонлик раҳбарияти ва ҳарбий қисм жамоасининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Янги туғилган чақалоқлар учун болалар аравачаси ва совға-саломлар олиниб, ёш ва бахтиёр ота-оналарга тантанали равишда топширилди.

    Бундан эса ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи Моҳира Матниёзова хурсанд бўлиб, тақдирини Ватан ҳимоячиси билан боғлаганидан фахрланишини айтиб ўтди.

    Албатта, ҳарбий хизматчиларга кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрликлар уларга зиммаларига юклатилган шарафли ва масъулиятли вазифаларини сидқидилдан, аъло даражада бажаришларида куч-ғайрат, шижоат бағишлайди, дея хабар қилади Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates