Ҳарбий хизматчи Равшан Ахмаджонов икки фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди

    Сўнги дам олиш кунларининг бирида ҳарбий хизматчи Равшан Ахмаджонов анҳорда оқиб кетаётган одамга кўзи тушди ва ҳарбийларга хос тезкор қарор қабул қилди.

    24 июль соат 17.30 ларда пойтахтимизнинг Шайхонтохур туманида истиқомат қилувчи исмли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида, икки яшар фарзанди ва ўзини «Анҳор» каналига ташлаган.

    Буни кўриб қолган сержант Равшан Ахмаджонов ҳеч иккиланмасдан, сувга сакради ва чўкаётган она ва икки ёшли гўдакни қутқариб қолди.

    Фуқароларга ҳарбий шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда уларнинг соғлиги яхши, она-бола тиббиёт ходимлари назоратида.
    Мудофаа вазирлиги III даражали сержанти Равшан Ахмаджонов кўрсатган мардлиги учун раҳбарият томонидан муносиб рағбатлантирилди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates