Маълум қилинишича, фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрель соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади:
Бектемир тумани:
«Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳкўчаси - Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача;
Мирзо Улуғбек тумани:
«Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси - Шўртепа кўчасидан Буюк Ипак йўли - Султония кўчасигача;
Миробод тумани:
«Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТҲАЙ – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис чорраҳасигача;
Олмазор тумани:
«Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси - КҲАЙ– Сағбон кўчалари кесишмасидан Нурафшон - Сағбон кўчалари кесишмасигача.
«Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари кесишмасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасигача;
Шайхонтоҳур тумани:
«Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча дарвоза кўчаси Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
«Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳкўчаси Бунёдкор – Камолон кўчалари кесишмасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари кесишмасигача;
«Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари кесишмасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари кесишмасигача;
Чилонзор тумани:
«Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Ал Хоразмий – Катта қаъни кесишмасигача;
«Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк – Сўгалли ота кўчалари кесишмасигача;
«Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳкўчаси Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача;
Учтепа тумани:
«Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари кесишмасигача.
«Ҳазрати Али» масжиди олдидаги Назарбек кўчаси Назарбек – Маҳорат кўчалари кесишмасидан Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчалари кесишмасигача;
Юнусобод тумани:
«Минор» масжиди олдидаги КҲАЙ – КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан КҲАЙ –Ш.Рашидов кўчалари кесишмасигача.
«Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
Яккасарой тумани:
«Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ – Файзли Тошкент кўчалари кесишмасигача.
Яшнобод тумани:
«Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари кесишмасигача.
«Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси - Имом Бухорий - Чўлпон кўчалари кесишмасидан Чўлпон - Салоҳият кўчалари кесишмасигача.
Шунингдек, масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Ҳокимлик фуқаролардан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.