«Ҳиндистон — Марказий Осиё» II ишбилармонлар кенгаши бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 29 октябр 2020 914

    2020 йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ҳиндистоннинг «FICCIi» ташкилоти ҳамкорлигида «Ҳиндистон — Марказий Осиё» II ишбилармонлар кенгаши бўлиб ўтди.

    Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов, Ҳиндистоннинг «FICCI» ташкилоти Президенти Др.Сангетта Реддий, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг Евроосиё бўлими котиби Адарш Свайки шунингдек иштирокчи мамлакатлар савдо-саноат палаталари раҳбарлари иштирок этишди.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси A.Икромов ўз нутқи давомида сўнгги йилларда Ҳиндистон-Марказий Осиё ишбилармонлар кенгашига аъзо мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини ва бунинг тасдиғи сифатида ўтқазилаётган қўшма тадбирларни келтириш мумкинлигини таъкидлади.

    Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон томонидан ташкил этилган миллий тадбиркорлик палаталари ва ишбилармонлар кенгашлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

    Ўз навбатида, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI) Президенти Сангеета Редди иштирокчиларни, FICCI томонидан ишбилармон доираларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, чет эл ишбилармон доиралари, халқаро бизнес ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар билан таништирди.

    Шунингдек, томонлар, аъзо давлатлар ўртасида савдо-сотиқни ривожлантириш йўлидаги турли тўсиқларни камайтириш, шунингдек, мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш зарурлигини таъкидладилар.

    Онлайн форматда ташкил этилган мазкур учрашувда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    Ишбилармонлар кенгаши доирасида иштирокчи мамлакатлар вакиллари ўртасида Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Хусусан, мамлакатлар ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

    Очиқ мулоқот, истиқболли лойиҳалар ва келишувларни ишлаб чиқиш, чуқур ҳамкорлик учун ўзаро манфаатли йўналишларни аниқ белгилаш, ва иштирокчи мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали форматини аниқлашга имкон берди.

    Маълумот учун, 2020 йил 15 октябрда Ўзбекистон FICCI билан биргаликда LEADS 2020 форумида иштирок этди, 21 октябрда ҳар икки томоннинг 100 дан ортиқ ишбилармонлари иштирокида ўзбек-ҳинд онлайн бизнес форуми ташкил этилди;

    2020 йил февраль ойида Қозоғистон Республикаси Миллий тадбиркорлар палатаси билан Йўл харитаси имзоланди;

    Ўзбекистон Қирғизистон Савдо-саноат палаталари ўртасида 2018 йилда ўзбек-қирғиз ишбилармонлар кенгашини ташкил этилди;

    Тожикистон Савдо-саноат палатаси билан 2020 йил 29 сентябрда Душанбеда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида ўзбек-тожик инвестиция форуми ташкил тилди;

    Туркманистон Савдо-саноат палатаси билан 2020 йил 7 октябрда видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон- Туркманистон ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилиши ташкил этилди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates