Ҳиндистон Европа Иттифоқига нефть маҳсулотларини экспорт қилувчи иккинчи йирик давлатга айланди

    Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Европа Иттифоқи Ҳиндистон нефть маҳсулотларини харид қилишни 2,5 бараварга оширди.

    Шу боис Ҳиндистон Европа Иттифоқи мамлакатларига нефть маҳсулотлари етказиб берувчи давлатлар орасида иккинчи ўринни эгаллади.

    Жорий йилнинг тўққиз ойида Европа Иттифоқи Ҳиндистондан 7,9 миллион тонна нефть маҳсулотлари импорт қилди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 2,5 баробар ва 2021 йилга нисбатан 3,3 баробар кўпдир. Яъни нефть маҳсулотлари етказиб бериш ўтган йилги 3,3 миллиард ва 2021 йилдаги 1,2 миллиардга нисбатан 6,1 миллиард еврога ошган.

    Европа Иттифоқига нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми бўйича Ҳиндистон фақат Саудия Арабистонидан ортда қолмоқда, холос. Саудия Арабистони 8,7 миллиард евро қийматидаги 11,7 миллион тонна нефть маҳсулотларини етказиб берган. Бир йил аввал Ҳиндистон бу борада олтинчи, 2021 йилда эса еттинчи ўринни эгаллаган эди.

    Ҳиндистон нефть маҳсулотларининг асосий импортчилари Франция бўлиб, улар харидни 1,6 бараварга – 1,37 миллиард еврога, Нидерландия 1,5 бараварга – 1,34 миллиард еврога, Италия 2,5 бараварга – 816 миллион еврога ҳамда Испания 2,3 бараварга – 635 миллион еврогача оширди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates