Француз тили ўқитувчилари малака ошириш учун Францияга юборилади

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда француз тили ўқитувчиларини Франциянинг олийгоҳларига стажировкага юбориш юзасидан янги лойиҳага старт берилди.

    Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълим вазири ахборот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, айни пайтда бутун Республика бўйлаб ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб ўтган.

    Бунда барча ҳудудлардан француз тили устозлари Ev@lang платформаси орқали Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида тест топширишди.

    Тест натижаларига кўра танлаб олинган ўқитувчилар франциялик тажрибали мутахассислар томонидан 30 соатлик оффлайн ҳамда 15 соатлик онлайн малака ошириш курсларида ўқитилади.

    Маълумот ўрнида: ушбу лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.

    Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижаларни қайд этган француз тили устозлари 2024 йилнинг якунига қадар Франциянинг нуфузли олийгоҳларига юборилади.

    Мазкур лойиҳа бўйича жорий йилда 200 нафар устозларни қамраб олиш режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates