Ҳиндистонда ҳарбий самолёт қулаб тушди, икки киши ҳалок бўлди

    Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли Ягуар қирувчи самолёти мамлакат шимоли-ғарбидаги Ражастон штатининг Чуру округида қулаб тушди ва икки киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Ҳиндистон ОАВлари хабар берди.

    Қайд этилишича, ҳалокат машғулот парвози вақтида содир бўлган.

    Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, самолёт қулаши оқибатида яқин атрофдаги далаларда ёнғин чиққан ва улар уни ўзлари ўчиришга ҳаракат қилишган.

    Самолёт қолдиқлари учувчининг жасади билан бирга далада топилди.

    Ҳалок бўлган учувчи ва иккинчи қурбоннинг шахси ҳозирча расман тасдиқланмади.

    Самолёт ҳалокатининг аниқ сабаблари ҳали аниқланмади.

    Ҳиндистон ҳаво кучларининг Ражастонда бир нечта базалари бор, асосийлари Жодхпур ва Биканерда жойлашган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates