Ҳиндистонлик меҳмоннинг йўқолган қўл сумкаси эгасига қайтарилди

    "Афросиёб" тезюрар поездида қўл сумкасини унутиб қолдирган Ҳиндистонлик йўловчига амалий ёрдам кўрсатилди.

    Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 26 июль куни "Тошкентдан "Самарқанд" темир йўл вокзалига етиб келган 766 сонли "Афросиёб" тезюрар поездининг 2 вагонидан унутиб қолдирилган қўл сумкаси топиб олинган.

    Ўтказилган текширув суриштирувлардан кейин қўл сумкаси чет эллик фуқарога тегишли экани ва унинг ичида фуқарога тегишли фуқаролик паспорти, маълум миқдордаги чет эл купюралари борлиги аниқланди.

    Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида қўл сумкаси ҳиндистонлик Мукеш Кумарга тегишли экани аниқланиб, Йўловчи поездларини кузатиш батальони ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи томонидан ўз эгасига топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates