“Ҳисор“ давлат қўриқхонасида ёввойи чўчқа ва Амударё гул балиғини овлаган шахслар жавобгарликка тортилди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги «Ҳисор» давлат қўриқхонасида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи чўчқа ва Амударё гул балиғи (форель) овлаган браконьерлар қўлга олинди.

    Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, қўриқхона ходимлари томонидан қўлга олинган ноқонуний овчилик билан шуғулланиб келаётган икки нафар ҳуқуқбузарлардан суриштирув давомида ўқотар ов қуроллари, балиқ тутиш анжомлари, отилган ёввойи чўчқа танаси ва Амударё гул балиқ (форель)лари тегишли тартибда олиб қўйилди.

    Ҳуқуқбузарлар томонидан табиатга 343,1 млн. сўмлик зарар етказилганлиги ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

    Эслатиб ўтамиз: Жиноят иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates