Ҳокимият захирасида бўлган ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

    Воқеа-ҳодисалар 17 январ 2025 471

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а“ банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Қайд этилишича, фуқаро Б.Т. Хоразм вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига мурожаат қилган.

    Мурожаатга асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Б. ва бошқалар Шовот тумани ҳудудида жойлашган ҳокимият захирасидаги 10 гектар экин ер майдонини гўёки ўзларига тегишли эканлигига ишонтириб, келгуси йилда шоли экин маҳсулотини экиб ердан фойдаланиши учун 250 млн. сўмга сотишга келишиб, олдиндан 6 700 АҚШ доллари ва 3,8 млн. сўм пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates