Бухорода давлат захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

    Воқеа-ҳодисалар 24 феврал 2025 689

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний ер майдонларининг олди-сотдисининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Ф. ва К.Д. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ўзаро тил бириктириб, фуқаро Н.И.га “Ўтрор” аҳоли пунктидаги давлат захирасида бўлган 10 сотих ер майдонини гўёки А.Ф.га тегишли эканлигини, ушбу ер майдонини танишлари ёрдамида 37 000 АҚШ доллари эвазига ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини айтиб, шундан 30 100 АҚШ долларини А.Ф. олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates