Ҳокимлик ходими ва унинг отаси қўшни хонадонга пичоқ билан бостириб кирди

    Ижтимоий тармоқларда ҳокимлик ходими экани айтилган фуқаро ва унинг отаси қўшни хонадонга кириб, тўполон кўтаргани, улардан бири хонадон эгасига пичоқ ўқталиб, ўлдиришга урингани айтилган видео тарқалди.

    Жорий йилнинг 18 апрель куни соат 16:40 ларда Шаҳрисабз шаҳар “Сариосиё” МФЙда яшовчи С.А. ўғли С.У. билан қўшниси Ш.Ф.нинг яшаш уйига бориб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бир-бирини ҳақоратлаб, ўзаро жанжаллашган. Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судига юборилган. Суд қарорига асосан зўравон ота-ўғилга чора кўрилган.

    С.А.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 185-2-моддаси 2-қисми билан 5 сутка, С.У.га 183-моддаси, 52-моддасининг 2-қисми, 612-моддаси 1-қисми билан 10 сутка, Ш.Ф.га 183-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди”, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates