Ҳокимликларнинг қурилишга рухсат бериш ваколати бутунлай бекор қилинади

    Сўнгги вақтларда мамлакатимизда бюрократияни қисқартириш, коррупциявий ва инсон омили аралашувига барҳам бериш, аҳоли  ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматларини автоматлаштириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

    Хусусан, қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш каби давлат хизматларини кўрсатиш бундан бир неча йил аввал давлат хизматлари марказлари орқали “ягона дарча” тамойили асосида амалга ошириш бошланган.

    Бугунги кунда, мазкур жараёнлар Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.

    Бироқ, Адлия вазирлиги томонидан “E-qaror” тизими орқали ҳокимликларнинг қарорлари мониторинг қилинганда улар томонидан қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинаётганлиги аниқланди.

    Бундай қарорлар қабул қилишга Шаҳарсозлик кодексининг айрим нормалари асос қилиб олинган.

    Шу боисдан, Адлия вазирлиги томонидан рухсат бериш соҳасида ягона амалиётни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларидаги номувофиқликларни бартараф этиш мақсадида “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Мазкур Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишнинг электрон порталига жойлаштирилди.

    Лойиҳада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қурилиш соҳасига оид уларга хос бўлмаган ваколатларини чиқариб ташлаш назарда тутилган.

    Бу эса қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишдаги мавжуд муаммоларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни ҳамда ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этилишига хизмат қилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates