Ҳозирда Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ — ТИВ

    Халқаро ҳамкорлик 11 январ 2022 1343

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Қозоғистондаги воқеалар юзасидан ахборот берди.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни Қозоғистондаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб бормоқда.

    Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари – Нур-Султондаги Элчихонаси, Олма-ота ва Ақтаудаги бош консулликларида тезкор штаблар ташкил этилди.

    Қийин аҳволда қолган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Талабалар билан алоқа ўрнатилди. Уларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Нур-Султон шаҳридаги аэропортда парвозини кутаётган фуқаролар иссиқ овқат билан таъминланди.

    Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан уларнинг қариндошлари ва яқинлари ўртасида алоқа ўрнатишда тезкор ёрдам кўрсатилмоқда.

    Олма-отадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар “Uzbekistan airvays” компаниясининг навбатдаги рейслари орқали Ватанга қайтарилади. Ҳозирда Олма-ота аэропорти ёпиқлигича қолмоқда.

    Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ.

    Вазирлик эслатиб ўтадики, мамлакатимиз фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон рақами: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон рақами: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон рақами: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates