баннер
26 мар 2025
07:30

    “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ ходимларига KPI пуллари берилмаётгани рад этилди

    Шу йилнинг 6 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ Энергосавдо филиали ходимларига KPI пуллари берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ ушбу хабарларга расмий муносабат билдирди.

    “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖнинг маълум қилишича, жамият томонидан “Энергосавдо“ филиали ва унинг таркибидаги бўлинма ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонларини аниқлаш (СМК) натижалари бўйича мукофотлаш тартиби тўғрисида“ Низомга асосан филиал ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш белгиланган.

    Шунингдек жамият низом талабларига кўра, ҳудудларда ходимлар томонидан аниқланган электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишлар ва қонунбузарликлар ҳолатлар юзасидан ундирилган маблағлар ва самарадорликни баҳолаш кўрсаткичлари яъни KPI бўйича ўрнатилган тартибда мукофот пуллари тўлаб бериб келинаётганлигини маълум қилган.

    Шу ўринда ижтимоий тармоқда тарқатилган хабар юзасидан канал админида аниқ фактлар ва маълумотлар ёки Филиал ходимлари мурожаати бўлса, Жамият ахборот хизматига тақдим этишни сўраб қоламиз, — дейилади хабарда.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech