Юан Россиянинг асосий хорижий валютасига айланади

    Россия Марказий банкининг маълум қилишича юан Россиянинг асосий хорижий валютасига айланади.

    Россия Марказий банки, АҚШнинг Москвага нисбатан санкциялари кенгайиши ортидан Хитойнинг юани Россияда доллар ва евро ўрнини босувчи асосий хорижий валютасига айланишини маълум қилди.

    Марказий банк маълумотларига кўра, юань икки йилдан буён Россия фонд биржасида сотиладиган асосий валюта бўлиб, улуши 54 фоизга етган. Бу эса расмий рубль курсини ҳисоблашда ишлатиладиган маълумотлар базасида бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради.

    Шунингдек, бу йил Хитой юани Россияда энг кўп сотиладиган валюта сифатида АҚШ доллари ўрнини эгаллади.