«Ҳудудий электр тармоқлари» ажда бир қатор тайинловлар амалга оширилди

    Энергетика 12 июн 2023 2896

    Айни кунгача Миробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Пўлатов Шуҳрат Абдужабборович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланди.

    “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда бир қатор тайинловлар амалга оширилди

    Бугун, 12 июнда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда электр энергетика тизимини янада ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    Мажлисда соҳадаги мавжуд камчиликлар таҳлил қилиниб, истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб беришда электр тармоқларини рақамлаштириш устувор вазифа сифатида белгиланди ҳамда бу борада зарур чоралар кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

    “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Избосаров Агзам Фахриддинович тайинланди.

    Тайинловга қадар А. Избосаров Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.

    Айни кунгача Миробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Пўлатов Шуҳрат Абдужабборович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланди.

    Кенгайтирилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов иштирок этди.