Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади

    Президентнинг «Ҳудудларда саноатни жадал ривожлантириш ва саноат корхоналарини экспортга жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (ПҚ-295, 04.10.2025 й.) қабул қилинди.

    Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

    Қарорга кўра, 2025–2026 йилларда ҳудудларда саноатни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланган, жумладан:

    • республика саноатида ҳудудий саноатнинг улушини 45 фоизга етказиш;
    • ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳаларини амалга ошириш орқали саноатда технологик маҳсулотлар улушини 25 фоизга етказиш ва 3,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;
    • ҳар бир туман ва шаҳарларда 5 тагача саноат «ўсиш нуқтаси»ни ривожлантириш.

    Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар:

    • ишчиларининг ўртача иш ҳақи миқдори ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ маҳаллий саноат корхоналарининг ишчиларни ташиш ва овқатлантириш билан боғлиқ харажатларидан ҳар бир ишчи ходим учун бир ойда бир базавий ҳисоблаш миқдоригача бўлган қисми ижтимоий солиқ базасидан чиқариб ташланади;
    • ўз эҳтиёжи учун гипс хомашёсини қазиб чиқарувчи ва ундан тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга гипс олиш учун белгиланган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates