“Huquqingiz bor” рисолалари – содда сўзлар билан қийин масалаларни ҳал этамиз

    Биласизми? 27 январ 2021 1744

    Aксарият ҳолларда инсонларнинг оддий, ҳаётий ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликлари кўплаб муаммо сабаб бўлади. Бу эса, ортиқча вақт ва ҳаражат талаб этадиган ҳолатларни юзага келтиради.

    Aйнан шу каби ҳолатларнинг олдини олиш, юртдошларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида Тошкент давлат юридик университети томонидан “Huquqingiz bor” лойиҳаси йўлга қўйилди.

    Янги лойиҳа доирасида кундалик ҳаётимизда дуч келишимиз мумкин бўлган долзарб ва қизиқарли мавзуларда ҳуқуқий-оммабоп рисолалар нашр этилиб, халқимиз, айниқса, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига етказилмоқда.

    Aйни пайтга қадар ТДЮУнинг етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек ёш олимлари томонидан тайёрланган, аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда юзага келган муаммоли вазиятларни ижобий ҳал этиш борасида малакали юридик маслаҳатлар бериш, аёлларнинг тазйиқлардан ҳимояланиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва эркинликларини тушунтириш ва ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, жойлардаги инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш соҳасида ҳаётий вазиятни ўрганган ҳолда юридик фан ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг уйғунлигини таъминлаш борасида зарур тавсия ва кўрсатмалар берилган, никоҳ, алимент, оиладаги зўравонлик, мерос, чет элда ишлаш, йўл ҳаракати, соғлиқни сақлаш, ерга эгалик қилиш, солиқлар, судланганлик каби масалаларга оид 20 та рисола нашр этилди.

    Лойиҳа ташаббускори, ТДЮУ ректори Раҳимжон Ҳакимовнинг таъкидлашича, университет жамоаси ушбу лойиҳа орқали содда ва равон тилда тушунтириш адабиётларини тайёрлашда бебаҳо тажриба орттирди. Профессор-ўқитувчилар одамлар билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади ва уларни ҳал этиш бўйича тавсияларини берди. Ушбу йўналишда қилинган ишлар ва тушунтиришлар кейинчалик рисола тарзида шакллантирилди. Aҳолига муаммоларнинг ечимини янада яқиндан тушунтириш мақсадида энг қулай шакл — “савол-жавоб” услуби танланди.

    Бугунги кунда университет жамоаси рисолаларнинг давомини тайёрлаш ва чоп этиш борасида иш олиб бормоқда. Навбатдаги тўпламга истеъмол кредитлари, ишга жойлашиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш, шунингдек, фрилансерлик фаолияти, бизнес солиқлари, ёшлар фермерлиги ҳамда бошқа қизиқарли ва фойдали мавзуларда учраётган масалалар ва уларни ҳал этиш борасида зарур тавсияларни бериш кўзда тутилган.

    “Ҳуқуқингиз бор” лойиҳаси доирасида рисолалар бепул тарқатилмоқда. Уларни аҳолига тез ва осон услубда етказиш мақсадида барча нашрлар “Huquqingiz bor” (“Правовой город”) мобил иловасига жойлаштирилган. Иловани “Play Market” платформасида қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин: https://cutt.ly/8j1zaoV.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates