Ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириладими?

    Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш мумкинлиги ҳақида ахборот тарқалмоқда

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молия-иқтисод бошқармаси мазкур хабар юзасидан баёнот билан чиқди.

    "Маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3413-сон қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда 20 йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатиб ўтилган.

    Ҳозирги кунда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаган," дейилади баёнотда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates