Ички ишлар вазирлигида соҳа фаолиятини такомиллаштиришга оид тезкор йиғилиш ўтказилди.
Шунингдек, йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шуҳратович Тошхўжаев тайинланди.









