Икки бош бухоро буғуси браконьерлар тузоғига тушиб қолди

    2023 йил 16 июль куни соат 06:00 да Қорақалпоғистон Республикаси Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг Беруний давлат ўрмон хўжалиги участкасида 2 бош Бухоро буғусининг жасади топилди. Улар браконьерлар томонидан қўйилган тузоққа тушган.

    Хабарга кўра, ҳайвонларнинг нобуд бўлишига алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати бошқармаси инспекторлари воқеа жойида пистирма ташкил қилди. Бир неча соат ўтгач, ниқобли икки номаълум шахс пистирмага яқинлашди, аммо инспекторларни пайқаб, воқеа жойидан қочиб кетди.

    Қуйи Амударё қўриқхонаси инспекторларининг ўтказган тезкор ҳаракатлари натижасида Беруний тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда воқеага алоқадор браконьерлар – Беруний тумани Бийбозор қишлоғида яшовчи 1993 йилда туғилган Ш.А., 1990 йилда туғилган Р. Б. ва 1985 йилда туғилган И.Д.лар қўлга олинди.

    "Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Беруний тумани ИИБ томонидан ҳайвонларнинг нобуд бўлганлиги факти юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда..

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates