Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда жами 111 кг. наркотик модда мусодара қилинди.
Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикенттуманидан айланма йўллар орқали 10 кг. 894 гр. “опий” моддасини Ургут тумани ҳудудига олиб келганТожикистон фуқаролари – 1980, 1982, 1989 йилларда туғилган 3 нафар ака-ука қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, Ургут туманида истиқоматқилувчи, 1982 й.т. аёл ҳам ушланиб, унинг яшаш хонадонида сақланаётган 13 кг. 85 гр. “опий” моддасипроцессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Бошқа ҳолатда эса, “ўзбек-тожик” давлат чегарасининг Тошкент вилояти Бекобод тумани “Турон” МФЙҳудудидан ўтувчи қисмида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, Тожикистон РеспубликасинингСўғд вилояти Мастчох туманидан Бекобод туманига оқиб ўтувчи Далварзин канали орқали оқизиб юборилган 3 дона елим идишдаги жами 8 кг. 381 гр. “опий” ва 59 кг. 296 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиш мақсадида чегараҳудудига келган вақтларида Бекобод шаҳри ва туманида истиқомат қилувчи, 1985, 1989, 1996 ва 1997 йиллардатуғилган 4 нафар фуқаро қўлга олинди. Таъкидлаш лозимки, улардан 2 нафари муқаддам судланган шахсларҳисобланади.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят ишиқўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Бекобод туманида қайд этилган яна бир ҳолатда, “ўзбек-тожик” давлат чегарасидан тахминан 400-500 метрузоқликдаги дала майдонида муқаддам номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 1 дона спорт сумкасиичида 3 кг. 942 гр. “опий” ва 15 кг. 473 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибдарасмийлаштириб олинди.









