5 пара таэквондочимиз рейтинг орқали Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди

    Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи рейтингни эълон қилди.

    Қувонарлиси, якуний рейтинг натижаларига кўра илк бор 5 нафар пара таэквондочимиз рейтинг орқали Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди:

    Аёллар

    Зиёда Исоқова (-47 кг)

    Гулжаной Наимова (+65 кг)

    Эркаклар

    Зуҳриддин Тоҳиров (-63 кг)

    Жавоҳир Алиқулов (-70 кг)

    Асад Тоштемиров (-80 кг)

    Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара таэквондо дастурида 3 нафар спортчи билан иштирок этган эди.