Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси учун кун олтин медаль билан бошланди

    Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Пара Осиё ўйинлари давом этмоқда. Қўлга киритилган натижалар билан Ўзбекистон спорт делегацияси умумжамоа ҳисобида кучли учликда боряпти.

    Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида KL3 классида Ҳасан Қўлдашев 42.258 сония натижа билан олтин, VL3 класси баҳсларида Ҳайтмурод Шерқўзиев 49.345 сония натижа билан олтин, аёллар ўртасида KL3 класси баҳсларида Шаҳноза Мирзаева 50.680 сония натижа билан олтин медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

    Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F13 классида найза улоқтириш дастурида Нозимахон Қаюмова 43.36 метр натижа билан кумуш, F56 классида Наталия Семёнова 17.40 метр натижа билан кумуш, медални қўлга киритди. Шунингдек, пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 7.34 метр натижа билан иккинчи бўлди ва кумуш медалга эга чиқди.

    Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Т36 классида узунликка сакраш баҳсида ҳамюртимиз Иззат Турғунов ўз иштирокини якунлаб, 5.55 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates