Делегация раҳбарияти спортчиларимиз яшаётган Паралимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Дастлаб, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси – Осиё Паралимпия қўмитаси вице президенти Мухторхон Ташходжаев ва Спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоилов бошчилигидаги масъуллар иштирокида шаҳарчадаги Ўзбекистон делегациясининг тезкор штабида йиғилиш ўтказилди.
Унда ҳар бир мутахассисга ўзига юклатилган вазифаларни юқори даражада бажариш, юртимиз пара атлетлари учун барча шароитларни яратиб бериш борасида тегишли кўрсатмалар берилди. Раҳбарларимиз бўлажак ўйинлар олдидан дуога қўл очиб, матонатли пара спортчиларимизга омад ва муваффақият тилади.
Шундан сўнг мутасаддилар делегациямиз учун ажратилган хоналар, тиббиёт бўлими ва спортчиларнинг овқатланишлари учун яратиб берилган шароитларни кўздан кечирди.