Лиллехаммер шаҳри яқинида олиб борилган қазишмаларда қоғоз қалинлигидаги 35 та олтин танга топилди. Тангаларда чиройли кийимдаги эркаклар ва аёллар тасвирлари акс эттирилган.
Қайд этилишича, бундай турдаги олтин тангаларнинг топилиши археологлар учун жуда кам учрайдиган ҳодисадир. Олимларнинг фикрича, ашёлар топилган жойда илгари ибодатхона бўлган бўлиши мумкин, деб хабар беради rambler.ru.