Паркентдан XVI асрнинг охири – XVII асрнинг бошларига оид хазина топилди

    Паркент туманидаги Ҳунарманд кўчаси 47-уйда яшовчи Насиба Бегматова 2022 йилнинг 16 сентябрь куни ўз уйининг ҳовлисида ўра қаздираётганда кўкариб занглаб кетган мис тангалар хазинаси топилди.

    Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати маълум қилди. Академия олимларининг таъкидлашича, тангалар сони 939 та бўлиб, узоқ вақтлар давомида ер остида, нам тупроққа қоришиб чиригани сабабли уларнинг ҳар икки томони текисланиб кетган.

    Тангаларнинг айримларига ишлов берилиб, тозаланиши уларда доира шаклдаги ҳалқа ва унинг ичига араб ҳарфларидаги ёзув битилгани маълум бўлди.

    Тангаларга зарб саёз урилгани ҳам улардаги ёзувлар яхши кўринмаслигига сабаб бўлди. Тозаланган тангалардан айримларининг бир томонида «зарб Тошкент ( )” ёзувигина ўқилди.

    Иккинчи томонини ўқишнинг имкони бўлмади. Аммо, авваллари аниқланган, айнан уларга ўхшаш тангалар билан қиёсий таҳлил янги топилган хазинанинг XVI асрнинг охири – XVII асрнинг бошларига тегишли эканлигини кўрсатди.

    Топилган жойдан аниқланган ашёвий далиллар - 25х25х5 сантиметр ҳажмдаги пишган ғиштлар, мовий рангдаги сирланган ва сирсиз сопол идиш синиқлари ҳам юқорида кўрсатилган даврда ишлаб чиқарилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates