Ўзбекистон Фанлар академияси жамоатчиликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 366-сонли “Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг муҳокамасида иштирок этишга таклиф қилмоқда.
Таклиф қилинаётган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотлар раҳбарлари ва баъзи ходимларининг иш ҳақини тартибга солади.
Лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилган бўлиб, https://regulation.gov.uz/uz/d/30184 ҳаволаси орқали муҳокама қилинмоқда.
Муҳокама 18 март кунигача давом этади.