Илон Маск инсониятнинг энг катта муаммоси ҳақида гапирди

    Америкалик миллиардер ва тадбиркор, SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск Х ижтимоий тармоғида инсониятнинг энг муҳим муаммоси ҳақида гапирди.

    Илон Маск платформа фойдаланувчисининг бир қатор мамлакатларда туғилишнинг рекорд даражада пастлиги қайд этилгани ҳақидаги хабарига жавоб берди.

    “Инсоният олдида турган энг катта муаммо демографик инқироздир”, дейди тадбиркор.

    Хабар остида аллақачон минглаб муносабатлар қолдирилди, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Маскнинг бу позициясини фаол муҳокама қила бошлади.

    Ушбу мавзудаги твитлар сони ўсишда давом этмоқда – тармоқ фойдаланувчилари глобал демография муаммоси бўйича ўз фикрларини фаол равишда билдиришмоқда, деб хабар беради tengrinews.kz.