2023 йилда дунё аҳолиси 75 миллион нафарга ўсди ва 1 январда 8 миллиардга етади. Бу ҳақда АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йили глобал ўсиш суръати 1 фоиздан сал камроқ бўлган. 2024 йил бошида эса дунё бўйлаб ҳар сонияда 4,3 киши туғилади ва иккита ўлим қайд этилади.
Ўтган йили АҚШда аҳолининг ўсиш суръати 0,53 фоизни ташкил этди. Мамлакат аҳолиси 1,7 миллион кишига ошиб, 335,8 миллион нафарга етди.
Агар жорий кўрсаткичлар қолган ўн йилликда давом этса, 2020-йиллар АҚШ тарихида аҳолининг ўсиши энг кўп секинлашган ўн йиллик бўлиши мумкин, бу 2020 йилдан 2030 йилгача бўлган 10 йиллик даврда 4 фоиздан кам ўсиш суръатини келтириб чиқаради, деди Брукингс институти демографи Уильям Фрей.
Энг секин ўсиш кузатилган ўн йиллик 1930-йиллардаги Буюк депрессиядан кейин қайд этилган, ўшанда ўсиш суръати 7,3 фоизни ташкил қилган, деб хабар беради korrespondent.net.