Нетаньяху ҳукумати Голан тепаликларида аҳолини икки баравар ошириш режасини тасдиқлади

    Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ҳукумати маҳаллий аҳоли пунктларини мустаҳкамлаш ва минтақа аҳолисини икки баравар кўпайтиришни ўз ичига олган Голан тепаликларини ривожлантириш режасини бир овоздан маъқуллади, дея хабар беради якшанба куни Нетаньяху идораси.

    “Ҳукумат бир овоздан бош вазир Беньямин Нетаньяхунинг Голан тепаликлари ва Кацриндаги аҳоли пунктларида демографик ўсишни рағбатлантириш бўйича умумий суммаси 40 миллион шекелдан (11 миллион доллар) ортиқни ташкил этган режани маъқуллади”, дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, давом этаётган уруш фонида ва “Сурияда янги фронт” очилиши муносабати билан Нетаньяху Голанда демографик ўсишни рағбатлантириш режасига киритилган биринчи тузатишни ҳукумат тасдиқлашига тақдим этган. Бу “Голан тепаликлари аҳолисини икки баравар ошириш истаги” туфайли амалга оширилди, дейилади идора баёнотида.

    Голан тепаликларини мустаҳкамлаш режаси таълим, қайта тикланадиган энергетика соҳаларидаги ўзгаришларни, шунингдек, талабалар қишлоғини ташкил этишни ва Голан тепаликлари ҳудудий кенгашига янги аҳолини қабул қилишга ёрдам берадиган институционал ривожланиш дастурини жорий қилишни ўз ичига олади, деб хабар беради ria.ru.