Индонезия қирғоқларида Мьянмадан келган тўққиз нафар қочқиннинг жасади топилди

    Қутқарувчилар Индонезия ғарбидаги Ачех вилояти қирғоқларидан рохинжаларга мансуб тўққиз нафар мьянмалик қочқиннинг жасадини топишди. Бу ҳақда Antara агентлиги хабар берди.

    Аввалроқ Индонезия қирғоқ қўриқчилари 100 га яқин рохинжалар бўлган кема чўкиб кетганидан сўнг 75 нафар қочқинни сувдан қутқаришга муваффақ бўлган эди. 10 дан ортиқ одам бедарак йўқолган, ҳодиса юз берган ҳудудда қидирув ишлари давом этмоқда.

    Рохинжалар Мьянмадаги исломий этник-диний озчиликдир. Улар асосан Бангладеш билан чегарадош Ракхайн штатида яшайди, бу ерда бир неча бор маҳаллий буддистлар билан тўқнашувлар содир бўлган. Ушбу этник гуруҳнинг кўплаб вакиллари Мьянмадан Бангладешга қочиб кетишди. Баъзилар минтақанинг бошқа мамлакатларига – Индонезия, Малайзия, Таиландга кўчиб ўтишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates