«Индустрия Евразии» журнали: "Ўзбекистонда уран қазиб олиш тоғ-кон саноатининг муҳим тармоғидир"

    Россиянинг "Индустрия Евразии" журналида "Навоийуран" корхонаси бош директори Жаҳонгир Хасановнинг "Инвестиция лойиҳалари корхонанинг ривожланиш истиқболига хизмат қилади" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

    Мақолада табиий уран қазиб олиш бўйича бешта етакчи давлатдан бири бўлган Ўзбекистонда кейинги йилларда ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, узоқ муддатли стратегиянинг амалга оширилиши туфайли янги ривожланиш босқичига қадам қўйилгани қайд этилган.

    Муаллиф таъкидлаганидек, Ўзбекистонда уран қазиб олиш тоғ-кон саноатининг муҳим тармоғидир. Президентнинг "2022-2030 йилларда "Навоийуран" давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида уран хомашё базасини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, замонавий технологияларни саноатга жорий этиш ҳамда геологик тадқиқотлардан тортиб юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар олишгача бўлган жараённи қамраб олувчи замонавий кластер фаолиятини ташкил этиш белгиланган.

    Қайд этилишича, бугунги кунда уран захираларини кўпайтириш янги конларни ўзлаштириш ва геология-қидирув дастурини амалга ошириш ҳисобига амалга оширилмоқда. Уран қазиб олиш ҳажмини оширишга қаратилаётган эътибор унинг жаҳон бозоридаги қийматининг муттасил ошиб бораётгани, шунингдек, кейинги йилларда Ўзбекистонда 27 та янги уран конлари очилгани билан боғлиқдир.

    – Шу билан бирга, сўнгги бир ярим йил давомида табиий ураннинг мавжуд конларини ўзлаштириш, ноёб ва нодир ер металларини қазиб олиш, уран оксидини қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича белгиланган вазифалар самарадорлик, экологик хавфсизлик чоралари ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда", - дейилади нашрда.

    Умуман олганда, мақолада таъкидланганидек, мамлакатимиз иқтисодий юксалишининг шартларидан бири тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий фаоллигини кучайтиришдир. Шундай қилиб, импорт ўрнини босувчи товарлар сони кўпаяди, экспорт географияси кенгаяди, қўшимча қиймат яратилади, бу эса ишлаб чиқариш таннархини сезиларли даражада камайтиришга олиб келади. Янги лойиҳаларга инвестиция жалб этиш бўйича "Навоийуран" корхонаси томонидан ҳам худди шундай мақсадлар кўзда тутилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates