InnoTrans 2022: Янги музокаралар ва ҳамкорлик муҳокамалари

    Транспорт 23 сентябр 2022 1228

    Берлин шаҳрида (Германия) «InnoTrans 2022» транспорт технологияларининг энг йирик халқаро савдо кўргазмаси ўз ишини давом эттирди. Эслатиб ўтамиз, унда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси в.б. Х.Н.Хасилов бошчилигидаги делегацияси иштирок этяпти.

    Хабар берганимиздек, Германиянинг «KFV» тараққиёт банкнинг имтиёзли кредит линиясидан фойдаланиш учун меморандум имзоланди ҳамда Польшанинг «Pesa» коццерни ва Хитойнинг «SRRS Sorporation Limited» корпорацияси вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

    «InnoTrans 2022» кўргазмасининг учинчи кунида Ўзбекистон делегацияси темир йўл соҳасидаги дунёдаги етакчи ҳисобланаётган ишлаб чиқариш компаниялари билан бир қатор самарали учрашувлар ва музокаралар ўтказди. Хусусан, «Škoda» (Чехия) компанияси вакиллари билан учрашувда замонавий электровозларни сотиб олиш бўйича таклифлари ўрганилди.

    Швейцариялик «Stadler» компаниясининг нафақат электровозлар ва йўловчи вагонлари, балки юк ва йўловчи локомотивларининг замонавий техникаларининг тақдимоти билан яқиндан танишилди, таклифлари ўрганилди. Бундан ташқари, бу каби темир йўл техникаларни бизнинг мамлакатимизда ҳам ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

    Шунингдек, кўргазманинг яна бир иштирокчиларидан бири, кўп йиллик ҳамкорларимиз – Испаниянинг «Patentes Talgo S. L. U.» компанияси билан ҳам музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда юртимизга қўшимча юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларни сотиб олиш масалалари муҳокама қилинди ва яқинда эълон қилиниши кутилаётган тендерда ушбу компания иштирок этиши таклиф этилди. Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонда мавжуд бўлган юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларни техник хизмат кўрсатиш бўйича узоқ муддатли муносабатларини давом эттиришга келишиб олдилар.

    Халқаро кўргазма доирасида бошқа экспозициялар ва тақдимотлар билан яқиндан танишиб, Европа темир йўлларида ҳаракатланадиган ва ишлаб чиқарилаётган йўловчи вагонларининг талаб ва таклифлар ўрганилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Халқаро кўргазма ўз ишини давом эттиради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates