Инновацион ривожланиш вазири «ACWA Power» компанияси раҳбари билан учрашди

    Энергетика 17 ноябр 2022 1433

    Жорий йил 16 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян, компания вакиллари Хоссам Аҳмед Хассанеин, Браян Гарри Жинжелл, Мажид Мубашар Ахмед ҳамда Алимардон Абдукаримов билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда «ACWA Power» компанияси вакиллари томонидан компания ташаббуси билан Сирдарё вилоятида ташкил этилган ва ҳозирда 4 та йўналиш бўйича 246 нафар ёшларга таълим бериб келаётган Ширин энергетика коллежи («Shirin energy college») фаолиятининг тақдимоти бўлиб ўтди.

    Шунингдек, учрашувда компания томонидан Ўзбекистонда муқобил энергия манбаларини, хусусан, шамол ва яшил водород соҳалари ривожлантириш мақсадида Ширин энергетика коллежида мазкур йўналишларда таълим дастурлари йўлга қўйилиши маълум қилинди.

    Компания вакиллари томонидан Ширин энергетика коллежи, Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ва Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда водород энергетикаси бўйича олиб борилиши режалаштирилган илмий-тадқиқотлар ҳамда лойиҳалар таништирилди.

    «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян «Водород энергияси асосида ишловчи автобус» пилот лойиҳаси ҳамда Ширин энергетика коллежида таҳсил олаётган, шунингдек, вазирлик томонидан ҳудудларда ташкил этилган «TechnoWays» марафонида 2-ўринни эгаллаган ёш ихтирочининг энергетика бўйича инновацион лойиҳасини жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув сўнгида томонлар водород энергияси бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишдилар ҳамда ёш ихтирочининг энергетика бўйича инновацион лойиҳасини молиялаштириш масалаларини ўрганиб чиқиш ва биргаликда жорий этиш ишларни амалга оширишга келишиб олдилар, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates