“Долзарб 40 кун” доирасида давом этган амалий тадбирда институт ректори бошчилигидаги жамоа — барча проректорлар, факультетлар декани, бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар, техник ходимлар ҳамда талабалар фаол иштирок этди.
Институтнинг 0,60 гектар ер майдонидан 0,16 гектарида боғ ташкил этиш белгиланган эди. Айни пайтда ҳудудда Исҳоқхон Ибрат номидаги ота-оналар ва устозлар боғи, профессор-ўқитувчилар боғи, ёшлар боғи ташкил этилди.
Энди эса ушбу боғларнинг гуллаб-яшнаши, дарахтларни бўй чўзгунгача асраб-авайлашга барчамиз масъулмиз, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.