Учрашув давомида инвестициялар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш соҳасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама этилди.
Хусусан, томонлар Ўзбекистон учун “Барқарор инвестиция сиёсатини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитаси” (RSIPR) янги лойиҳасини амалга ошириш бошланганини мамнуният билан қайд этдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Лойиҳа барча қитъалардаги 30 дан ортиқ мамлакатларда инвестиция муҳитини баҳолаш, шунингдек, уни яхшилаш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш воситаси сифатида қўлланилган ИҲТТ Инвестиция сиёсати шарҳларига асосланади.