Жумладан, улар вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида бўлиб, тизимдаги ҳолат билан танишди. Ишчи гуруҳ тиббиёт муассасаларининг фаолиятини таҳлил қилиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, дори-дармон таъминоти ҳамда шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг иш шароитлари бўйича назорат олиб борди.
Ишчи гуруҳ аъзолари мавжуд муаммолар бўйича тавсиялар бериб, тиббий хизматни яхшилаш, аҳолининг дори-дармон билан таъминланишини оптималлаштириш ҳамда иш шароитларини янада яхшилаш юзасидан таклифларини илгари сурди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари вилоятдаги Бандликка кўмаклашиш марказида ўрганиш ишларини олиб борди. Мутахассислар марказнинг меҳнат бозоридаги фаолияти, аҳолининг бандлиги ва ишсизлик даражаси бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилди.
Ишчи гуруҳ марказ томонидан тақдим этилаётган хизматлар, айниқса, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш жараёнларини кўриб чиқди.
Айтиш керакки, ҳар бир йўналишдаги ўрганиш натижалари асосида тегишли таклиф ва хулосалар шакллантирилади. ЎзХДП ишчи гуруҳи аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва ишсизлик даражасини камайтириш, тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб олган.