25 мар 2025
09:42

    ЙПХ ходимининг суратини тарқатган қиз жаримага тортилди

    Сирдарё вилоятида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимининг суратини уни обрўсизлантириш мақсадида тарқатган қиз 7,5 млн сўм жаримага тортилди.

    Суд ҳужжатига кўра, жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари З.Ю. ўзининг Instagram саҳифасида Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот гуруҳи катта мутахассиси О.Р.нинг хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фотосуратини жойлаб, уни ёлғончилик ва «шантаж» қилишда айблаган. Қизга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ахборотни бузиб тарқатгани ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    Судда З.Ю. О.Р. уни ҳужжатларсиз автомашина бошқаргани учун ҳужжатлар тўплаб, уни судга ошириб, суд жараёнини ҳам видеотасвирга олдириб, унга етти сутка маъмурий қамоқ жазосига торттиргани, ўша судда унинг қўлига кишан тақилган ҳолатини тасвирларга олдириб, телевидение ва ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали кенг оммага намойиш этгани, у ҳали турмушга чиқмагани, ушбу судда олинган видеорепортаж унинг келгусидаги турмушига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги, бундан уни жаҳли чиқиб, маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан кейин ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жаҳл устидан ушбу видеотасвирни олиб, жойлаштирганини, кейин ўчириб ташлаганини айтган. Шунингдек, у бу ишларни жаҳл устида қилгани, қилган ишидан пушаймонлиги ва бошқа бу ҳолат такрорланмаслиги, унга нисбатан қонуний енгиллик берилишини сўраган.

    Жорий йилнинг 5 март куни жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида З.Ю. нинг иши кўриб чиқилган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1952-моддасида (Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 7 млн 500 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech