Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилининишича, шу йилнинг 15 март куни Кўкдала тумандаги “Зум” маҳалласи раиси ўзининг яқин қариндоши бўлган О.Б.нинг хонадонида бўлиб турган вақтида, ўртада келиб чиққан ўзаро келишмовчилик туфайли жабрланувчи О.Б.га қўл кўтарган.
Маълум қилинишича, ҳозирда гумондор шахсга нисбатан ИИО томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув ҳамда экспертиза хулосасига кўра ушбу ҳолат ҳақида яна қўшимча маълумот берилади.