Испан компаниялари тоза ичимлик сув лойиҳасида иштирок этиши мумкин

    Ўзбекистонда сув таъминоти ва оқова сув тизимини 2035 йилгача ривожлантириш ва модернизация қилиш стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилган.

    Ўтган куни Тошкентда бўлиб ўтган "Ўзбекистон – Испания" бизнес-форумида “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев мамлакатда ичимлик сув таъминоти тизимининг бугунги ҳолати, сўнгги йилларда соҳани ривожлантириш йўлида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берган.

    Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати маълум қилишича, соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида республикамиз аҳолисининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 74,4 фоизга, марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси эса 18,9 фоизга етган.

    Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасини рақамлаштириш ва трансформация қилиш доирасида KPI (Самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари), геоахборот, SCADA тизимлари жорий этилди, “Ўзсувтаъминот” АЖ “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” мавжудлигини тасдиқловчи ISO 37001:2016 ва “Сифат менежмент тизими” мавжудлигини тасдиқловчи ISO 9001:2015 халқаро сертификатларига эга бўлди, биллинг тизими тубдан такомиллаштирилди, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш ишлари якуний паллага кирди.

    “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари 2023-2027 йилларда 4531 ичимлик сув ва 234 оқова сув иншоотларини қуриш ҳамда 44,2 минг километр ичимлик ва 2,9 километр оқова сув тармоқларини тортиш режалаштирилганини маълум қилган. Шу мақсадларга 4,6 миллиард доллар, яъни ўтган 5 йилга нисбатан 3,3 баробарга кўп инвестиция жалб қилиш кўзда тутилгани айтилган.

    Аҳолини кафолатли ва сифатли ичимлик сув билан таъминлаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш мақсадида “Ўзсувтаъминот” АЖ Ўзбекистон Республикаси сув таъминоти ва оқова сув тизимини 2035 йилгача ривожлантириш ва модернизация қилиш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиққан.

    Хуршид Раҳматуллаев Испания компанияларига халқаро молия институлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ва амалга оширилиши режалатирилган лойиҳаларда иштирок этишни таклиф этгани.

    Бизнес-форум доирасида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Испаниянинг “IDOM CONSULTING, ENGINEERING, ARCHITECTURE SAU” компанияси ўртасида Фарғона вилоятининг сув таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш лойиҳаси юзасидан “Мастер режа” ишлаб чиқиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates