Ғазо ҳукумати матбуот хизматига кўра, Исроил 365 квадрат километрлик Ғазо секторининг 80 фоиздан ортиғини ердан ҳужумлар ва ўқ узиш воситасида назорат қилади.
Сўнгги икки йил ичида Исроил армияси Ғазо инфратузилмасининг 90 фоиздан ортиғини вайрон қилган. Кўп маротаба кўчирилган фаластинликлар кучли бомбардимонга учраган тор ва гавжум маҳаллаларда қамалиб қолган.
Исроил армияси тахминан 268 минг уйни бутунлай вайрон қилди, 148 минг уйни жиддий шикастлаб, яшаш учун яроқсиз ҳолга келтирди, 153 минг уйни қисман вайрон қилди. Ҳужумлар оқибатида 288 мингдан ортиқ фаластинлик оила ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Ғазо ҳукумати маълумотларига кўра, Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларига кўчирилганларни жойлаштириш учун ташкил этилган 293 та марказга зарба берган, 38 шифохонани вайрон қилган ёки ишдан чиқарган, 96 тиббиёт марказига зарба берган.
Таълим соҳасида, ҳужумлар бошланганидан бери Исроил армияси 668 та мактаб биносини тўғридан-тўғри бомбардимон қилди, бу Ғазо секторидаги умумий мактаблар сонининг 80 фоизини ташкил қилади. Улардан 165 таси мактаб, олий ўқув юрти ва таълим муассасалари тўлиқ, 392 таси эса қисман вайрон бўлган.
Охирги икки йилда 247 та давлат биноси, 292 та спорт иншооти ва болалар майдончаси, 208 та археологик ва маданий ёдгорликлар вайрон қилинган.
БМТ ҳисоботларига кўра, Ғазода 73 квадрат километр майдонда 2 миллиондан ортиқ фаластинлик ҳалокатга яқин шароитда омон қолиш учун курашмоқда.
Ғазо ҳукумати матбуот хизмати маълумотларига кўра, Исроил ҳужумлари оқибатида 67 173 фаластинлик ҳалок бўлган, 169 780 киши жароҳатланган, 9 500 киши бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолиб кетган.
Ҳужумларда ҳалок бўлган 20 мингдан ортиқ боланинг 1015 нафари бир ёшгача бўлган, 450 нафари эса янги туғилган чақалоқлардир, деб хабар берди belta.by.









