Исроил вертолёти Ғазо секторида қулаб тушди

    Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолёти Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри яқинида ҳалокатга учради.

    Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.

    Унинг маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида икки нафар исроиллик аскар ҳалок бўлди, етти нафари турли даражада жароҳат олди. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт душман ўқлари туфайли ҳалокатга учрамаган”, дейилади армия хабарида.

    Армия матбуот хизмати баёнотига кўра, гап Яншуф вертолёти ҳақида кетмоқда – бу Исроил ҳарбий-ҳаво кучларидаги Американинг кўп мақсадли UH-60 Black Hawk вертолётининг номи. У Ғазода яраланган исроиллик аскарни касалхонага эвакуация қилиш учун кечаси чақирилган. Вертолёт Рафаҳ ҳудудига қўнаётганда ҳалокатга учраган”, дейилади армия хабарида.

    Матбуот хизмати хабарига кўра, воқеадан кейин Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг оператив фаолияти ўзгармади. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Томер Бар авиаҳалокат ҳолатларини ўрганиш учун ҳаво кучлари комиссиясини тайинлади, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates