Исроил Яман пойтахтидаги ҳуcийлар нишонларига зарба берди

    Исроил Яман пойтахти Санадаги ҳусийларники деб гумон қилинган ҳарбий объектларга кучли зарба берди. Бу ҳақда 24 август, якшанба куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) хабар берди.

    Исроил қирувчи самолётлари томонидан ҳужумга учраган нишонлар орасида Президент саройи жойлашган ҳарбий мажмуа, иккита электр станцияси ва ёқилғи сақлаш омбори бор, дейилади ЦАХАЛ баёнотида. “Зарбалар ҳусийлар томонидан Исроил ва унинг аҳолисига қилинган такрорий ҳужумларга жавобан амалга оширилди”, дея қўшимча қилди Исроил ҳарбийлари. The Times of Israel нашри таъкидлаганидек, 22 август куни ҳусийлар Исроилга учувчисиз самолёт ва кассетали ўқ-дорилар билан баллистик ракета учиришди.

    Санадаги гувоҳлар кучли портлашлар содир бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда AFP. Ҳусийлар назоратидаги соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, Исроил ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 86 киши яраланди.

    AFP ЦАХАЛга таяниб, операцияда 10 га яқин исроиллик жангари иштирок этгани, Ямандаги нишонлар Исроил чегарасидан 2000 километр узоқликда жойлашганини таъкидлади, деб хабар берди dw.com.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates