Икки қисмда ташкил этилган пресс-турда ОАВ ходимлари Veolia Energy Tashkent компаниясига қарашли бўлган қозонхоналарга экскурсия қилди.
Шу пайтгача пойтахтда иссиқ сув тизимини модернизация қилиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди. Замонавий технологияларни жорий этиш, қозонхона ускуналарини янгилаш ва бошқарув жараёнларини рақамлаштириш шаҳардаги иситишнинг ишончлилиги ва энергия самарадорлигини оширишга мустаҳкам пойдевор яратган бўлса, 2022 йил июлидан бошлаб ушбу марказлаштирилган иссиқ сув таъминот тизимини босқичма-босқич модернизация қилмоқда. Мақсад — тизимни янада ишончлироқ, энергия самаралироқ ва экологик жиҳатдан тоза қилиш. Шу кунгача Бектимир (“Сувсоз” массиви) ва Сергели (“Қурувчилар” массиви) туманларида икки замонавий, “ёпиқ” типдаги қозонхона барпо этилиб, ишга туширилди.
Ушбу ҳудудларда 144 та индивидуал иссиқлик пункти (ИИП) ўрнатилиб, уйлар учун иссиқлик таъминоти аниқроқ бошқарилмоқда. Қозонхоналар захира генераторлари ва фавқулодда ёнилғи тизимлари билан жиҳозланган – бу электр узилиши бўлса ҳам узлуксиз ишлашни таъминлайди.
Ёпиқ тизим нима ва унинг қандай фойдали томонилари бор? Жумладан, ҳозирги системада марказий тармоқдан ўтаётган сув тўғридан-тўғри абонентларнинг радиаторлари ва сув аралаштиргичларига етказилади. Ёпиқ тизим эса ҳар бир уй ичида алоҳида контур ҳосил қилиб, ИИП орқали иссиқлик узатилади, лекин марказий тармоқдаги сув билан аралаштирилмайди. Бу ички тармоқ билан марказий тармоқ орасидаги барқарор ҳимоя заминини яратади.
Ёпиқ тизимнинг афзалликлари шундаки, аввало иситишда йўқотишлар минималлашиб, ҳарорат барқарор, қувурларнинг умри узун бўлади. Шунингдек, иссиқ сув сифати яхшиланади, харажатлар камаяди, энг асосийси, экологияга босим камроқ бўлади. Айни натижа – замонавий, иқтисодий, ишончли тизим, шаҳар аҳолисининг барқарор ривожланиш ва қулайлик талаблари учун мос.
Модернизациянинг яна бир йўналиши — тармоқларни реконструкция қилиш бўлиб, бунда полиуретан изоляцияли пўлат қувурлар қўлланилади.
Мазкур модернизация орқали: стабил ҳарорат, энергия самарадорлиги, коммунал харажатларнинг камайиши ва экологик тозалик йўлга қўйилади.
Пресс-турнинг иккинчи қисмида ОАВ ходимлари учун брифинг ташкил этилди. Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъул мутахассислардан жавоблар олдилар.
Зулҳумор Акбарова








