баннер
26 мар 2025
20:52

    Икки йилда иссиқлик электр станциялардаги 19 та қурилма фойдаланишдан чиқарилади

    Белгиланган режага мувофиқ, эски ва энергия самарадорлиги паст қурилмаларни босқичма-босқич фойдаланишдан чиқариш (консервация қилиш) ишлари Сирдарё, Толимаржон, Ангрен, Янги-Ангрен, Тошкент, Навоий иссиқлик электр станцияларида ва Фарғона иссиқлик электр марказида амалга оширилади.

    Иссиқлик электр станцияларида энергия самарадорлик ишларини янада жадаллаштириш, тармоқда “яшил трансформация” жараёнини амалга ошириш, ишлаб чиқарувчи корхоналар рақобатбардошлигини таъминлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш, иқтисодий ўсишнинг янги “яшил ривожланиш” моделига ўтиш мақсадида 2025-2027 йилларда мамлакатимизда 3257 МВт қувватга эга 23 та қурилма эксплуатациядан чиқарилиши белгиланган.

    Иссиқлик электр станцияларидаги маънан ва жисмонан эскирган қурилмаларни фойдаланишдан чиқаришдан асосий мақсад ўтган асрнинг 60-70 йилларида қуриб фойдаланишга топширилган. Техник шартларга кўра, ўзининг эксплуатация муддатини 2 марта, айрим жойларда эса 3 марта кўп ўтаб бўлган қурилмаларни ишдан чиқариш воситасида шартли ёқилғи сарфини камайтириш, маҳсулот таннархини пасайтириш ҳамда иссиқлик электр станцияларининг атроф-муҳитга таъсирининг олдини олиш ҳисобланади.

    Шунингдек, ишлаб чиқаришда самарадорликни ошириш, замонавий энергия тежамкор ва самарадор қурилмаларни жорий этиш мақсадида Толимаржон иссиқлик электр станциясида юқори самарадор умумий қуввати 1065 МВт бўлган навбатдаги 3, 4-буғ-газ қурилмаларини қуриб ишга тушириш ишлари якуний босқичга кирган.

    Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт бўлган 3-буғ-газ қурилмасини бунёд этиш ишлари олиб борилмоқда.

    “Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти сўнги нуқталарида жойлашган маҳаллаларда когенерация лойиҳаларини амалга ошириш” инвестиция лойиҳаси доирасида Сергели туманида 2,3 МВт электр, 11 Гкал иссиқлик ва Юнусобод туманидаги 4-сон иссиқлик маркази ҳудудида 100 МВт қувватга эга газ-поршенли қурилмаси бунёд этилмоқда.

    Жорий 2025 йилда бу каби лойиҳалар асосида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт, Учтепа ва Яшнобод туманларида ҳам замонавий когенерация қурилмалари ишга туширилади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech