баннер
16 мар 2025
07:38

    Иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади

    Марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови 37 фоиздан 58 фоизгача етказилади, тизимдаги йўқотишлар 38 фоиздан 20 фоизгача қисқартирилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-100-сон, 11.03.20225 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, уй-жой ва бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини оширишнинг келгуси 5 йилдаги асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

    • соҳада ягона давлат сиёсатини юритиш, илғор хорижий тажрибалар асосида стратегик таклифларни ишлаб чиқиш, иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи ташкилот ташкил этиш;
    • марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган тўрт ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уй-жойларнинг иситиш тизимида локал қозонхоналар қуриш ва бошқа муқобил технологияларни жорий этиш ҳисобига бир хонадоннинг газга бўлган талабини камида 20 фоизга камайтириш.

    Қуйидаги тадбирлар амалга оширилади, жумладан:

    • марказлашган иссиқлик тизимларидаги эскирган 103 та қозонхона ва 1,6 минг километр иссиқлик тармоғи янгиланади;
    • давлат-хусусий шериклик асосида 9 та, халқаро молия институтлари иштирокида 13 та шаҳар ва туманда модернизация лойиҳалари амалга оширилади;
    • марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови 37 фоиздан 58 фоизгача етказилади, тизимдаги йўқотишлар 38 фоиздан 20 фоизгача қисқартирилади.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech